Жамоат транспортида карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Ўтказилган кузатувларга қараганда, кейинги кунларда жамоат транспортида йўловчиларнинг ниқобсиз фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Ёки ниқобни ияк остига таққан ҳолда автобус салонига чиқаётган йўловчиларга гувоҳ бўлаяпмиз. Бунинг олдини олиш, ниқоб тақишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан вилоят транспорт бошқармаси ходимлари томонидан бевосита автобусларда йўловчилар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан ниқоб таққан ҳолда фойланишингизни сўраб қоламиз. Ҳар биримиз ўзимиз ва атрофдагиларнинг соғлиги учун масъул эканлигимизни ёддан чиқармайлик!