Жамоат транспортида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан республика махсус комиссияси қарорининг ижроси юзасидан жойларда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчилар ва йўловчиларга ниқоб тақиш ва антисептиклардан фойдаланишнинг фойдали жиҳатлари тушунтирилмоқда. Шу билан биргаликда сўнги бекатлар, автостанцияларда дизенфекциялаш ишларини олиб борилишини ҳам кўздан кечиришмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан ниқоб таққан ҳолда фойдаланишни сўраб қоламиз. Манзилга етгач, антисептик воситалар орқали қўлларни зарарсизлантиришни маслаҳат берамиз