ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

07.05.2021

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Санитария эпидемиология осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошираётган барча турдаги транспорт воситаларида, автобошбекатларда, автостанцияларда, у ерда жойлашган жамоат ҳожатхоналари, ошхоналарда дезинфекциялаш ишлари қай тарзда олиб борилиши ҳамда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Тушунтириш-тарғибот тадбирлари давомида автотранспорт воситаларининг санитар жиҳатлари, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг тиббий ниқобда эканлиги алоҳида эътиборга олинган.

Ҳурматли йўловчилар! Ўзингиз ва ўзгаларнинг саломатлиги учун бефарқ бўлманг. Жамоат жойларида, автобус ва таксилардан фойдаланганда тиббий ниқоб тақишни унутманг. Бу сиз ва оилангиз учун фойдалидир.