Жамоат транспортидан фойдаланганда тиббий ниқоб тақишни унутманг!

Маълумки, жамоат транспортидан тиббий ниқобсиз фойдаланишга рухсат этилмайди. Аммо ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, эътиборсизлик ёки лоқайдлик сабаб ҳали-ҳануз жамоат транспортидан тиббий ниқобсиз фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан республика махсус қарори ижросини таъминлаш, йўловчилар орасида тиббий ниқоб тақишнинг аҳамиятли жиҳатларини тушунтириш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилаётир. Бошқарма ходимлари томонидан сўнги ва оралиқ бекатларда бевосита автобус салонлари кўздан кечирилиб, ниқобсиз йўловчилар огоҳлантирилиб, тиббий ниқоб тақдим қилинмоқда.
Салонида тиббий ниқобсиз йўловчиси бўлган автобус ҳайдовчиларидан ўз ваъзифасига масъулият билан ёндашиш талаб қилинаётир.
Бу каби назорат тадбирлари шаҳар автобус йўналишларида доимий равишда олиб борилади.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан фойдаланганда тиббий ниқоб тақишни унутманг! Шу билан биргаликда антисептик воситаларидан фойдаланишни сўраб қоламиз!
Ёдда тутинг, карантин қоидаларини бузиш, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати