Жамоат транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифати ўрганилмоқда

27.05.2021

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси “Автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими” инспекторлари томонидан йўловчиларга транспорт хизматини кўрсатаётган автобусларда хизмат сифатини ошириш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бунда карантин қоидаларига амал қилиниши билан бир қаторда автобусларнинг техник жиҳатдан талаб даражаси, салондаги ўриндиқларнинг ҳолати, уларнинг қопламалари, автотранспорт воситаларининг санитар жиҳатлари, пешлавҳа (трафарет)ларнинг талаб даражасида эканлиги, тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланаётганлиги, йўналишлардаги автобусларнинг сони жиддий эътиборга олинган. Тендер талабларининг бузилиш ҳолатлари, қўшимча овоз кучайтириш воситалари, карантин қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда ташувчи корхона раҳбарлари жиддий огоҳлантирилаётир. Шу билан биргаликда автобусларнинг бекатларда сабабсиз тўхтаб қолиши оқибатида йўловчиларнинг вақтини беҳуда сарфлаш ҳолатлари ҳам ўрганилмоқда.

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси Ахборот хизмати